Бугун 5 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бокс. Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик

Бокс. Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик

Англиянинг Ливерпул шаҳрида старт олган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан биринчи бўлиб Нигина Ўктамова рингга кўтарилди.

-54 вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз илк босқичда қозоғистонлик Элина Базаровани мағлубиятга учратиб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Мусобақада иштирок этадиган қолган юртдошларимизга ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз.

Киритилди: Бугун 07:15. Ўқилди: 878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!