Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон ТИВи Францияни намойишчилар ҳуқуқларига риоя қилишга чақирди

Эрон ТИВи Францияни намойишчилар ҳуқуқларига риоя қилишга чақирди



Эрон ТИВ вакили Исмоил Бақои Франция хавфсизлик кучларининг намойиш иштирокчиларига нисбатан ҳаракатларини қоралаб, мамлакат ҳукуматини намойишлар вақтида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, Эронда хавфсизлик кучларининг ҳаракатларини танқид қилаётган Франция ҳукумати ўзи «намойишларни қаттиқ бостирмоқда».

Бақои Франция ОАВларининг 2 мингдан ортиқ намойишчи қўлга олингани ва полиция томонидан ҳаддан ташқари куч ишлатилгани ҳақидаги хабарларига ишора қилиб, ушбу даъволарни тергов қилишга чақирди.

Киритилди: 16:50 03.10.2026. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!