Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон ТИВ: "Эрон ўзининг ядровий дастури бўйича Ғарб билан музокараларга тайёр"

Эрон ТИВ: "Эрон ўзининг ядровий дастури бўйича Ғарб билан музокараларга тайёр"

Эрон ядро дастури бўйича келишувга эришиш учун Ғарб билан конструктив музокараларни зудлик билан тиклашга тайёр.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Хитой марказий телевидениесига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Теҳрон "аввалги формула – Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси, яъни санкцияларни бекор қилиш эвазига Эроннинг ядровий дастурига ишончни мустаҳкамлаш” бўйича музокараларга тайёр.

Вазирнинг таъкидлашича, Эрон ядровий келишувнинг барча қисмларини бажарган, "лекин АҚШ ҳеч қандай сабаб ва асосларсиз ундан чиқишга қарор қилган".

Арагчининг айтишича, уч Европа давлати (Британия, Франция, Германия) билан музокараларнинг биринчи босқичи аллақачон якунланган ва иккинчи раундни кейинги икки ҳафта ичида ўтказиш бўйича келишувга эришилган.

АҚШ эса, унинг фикрича, янги ҳукумат ўз сиёсатини шакллантириши керак ва Эрон "бунинг асосида қарор қабул қилади".

Киритилди: 10:43 04.01.2025. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!