Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026'да иштирок этмаслиги мумкин

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026'да иштирок этмаслиги мумкин

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётидан сўнг миллий терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок эта олиши даргумон эканини маълум қилди.

«Бугунги воқеалар ва Қўшма Штатлар томонидан амалга оширилган ҳужумдан сўнг, футбол бўйича жаҳон чемпионатидан умид қилишимиз қийин, бироқ бу масала бўйича якуний қарорни спорт ташкилотлари раҳбарлари қабул қилиши керак», — дея Тажнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Marca».

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Теҳронни ўз ичига олган энг йирик шаҳарлар зарбалар остида қолди. Эрон минтақадаги бир қатор мамлакатларда жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбаларини йўллади. Эрон ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилган, авиапарвозлар тўхтатилган.

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Эрон терма жамоаси турнирга сараланган бўлиб, қуръа натижаларига кўра «G» гуруҳидан Бельгия, Миср ва Янги Зеландия жамоалари билан жой олган эди. Эронликлар гуруҳ босқичининг иккита ўйинини Лос-Анжелесда, биттасини эса Сиэтлда ўтказиши керак эди. Исроил «ЖЧ-2026» саралашидан ўта олмаган.

Киритилди: Бугун 10:42. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!