Эрон давлат телевидениеси жонли эфирда Теҳрон Исроилга бир неча соат ичида ҳужум қилишини эълон қилди.
Давлат телевидениеси орқали жонли эфирга узатилган баёнотда «Бир неча соатдан кейин дунё қизиқарли воқеаларга гувоҳ бўлади», дейилади.
Шунингдек, Эрон телеканаллари мунтазам эшиттиришни тўхтатиб, ҳарбий кўрсатувлар ва уруш маршларини кўрсата бошлади.