Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: "Исроил ҳужумлари учун АҚШ жавобгар"

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: "Исроил ҳужумлари учун АҚШ жавобгар"

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги "Исроилнинг асосий қўллаб-қувватловчиси сифатида" АҚШ Исроил ҳужумлари учун масъул эканини айтди.

Бу ҳақда вазирлик баёнотига таяниб, "Tasnim" хабар бермоқда.

"Эронга қарши тажовузнинг хавфли ва кенг кўламли оқибатлари Исроил режими ва унинг тарафдорлари зиммасига тушади", — дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, "Исроил АҚШнинг мувофиқлаштириши ва рухсатисиз Эронга қарши ҳужумлар уюштира олмас эди" деди.

"Қўшма Штатлар ҳукумати ушбу режимнинг асосий ёрдамчиси сифатида ушбу саргузаштнинг хавфли оқибатлари учун жавобгар бўлади", деб таъкидлади ТИВ.

Вазирлик ўз баёнотида Исроилни БМТ Низомининг 4-моддаси 2-бандини бузганликда айблади. Шунингдек, Эрон БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ ҳужумларга жавоб беришни ўзининг қонуний ҳуқуқи деб билиши қайд этилган.

"Эрон Ислом Республикаси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг бузилишига қарши зудлик билан чоралар кўриш масъулиятини таъкидлайди. Хавфсизлик Кенгаши раиси ва аъзоларидан бу борада имкон қадар тезроқ чоралар кўришни сўрайди", — дейилади баёнотда.

Киритилди: 12:51 13.06.2025. Ўқилди: 727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!