15 июнь куни Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги биносига зарар етди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда. Телеканалнинг таъкидлашича, бу Исроилнинг Эрон ҳукумати объектига иккинчи ҳужуми.
Ташқи ишлар вазирлиги биносидан ташқари Теҳрон ғарбида жойлашган Эрон Адлия вазирлиги биноси ҳам шикастланган бўлиши мумкин. Ҳужум содир бўлган жойда ёнғин чиққан.
Бир қанча турар-жойлар ҳам зарар кўрган, деб хабар беради CNN. Воқеа жойида тез тиббий ёрдам ходимлари ишламоқда.