Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Россияга ташрифи давомида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.
Эрон оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бу ҳақда Эроннинг Москвадаги элчиси Казем Жалолий маълум қилди.
"Ташриф душанба куни бўлиб ўтади ва Арағчи Россия президенти Владимир Путин билан учрашади", деди у.
Хабарга кўра, Москвага ташрифи давомида Эрон ташқи ишлар вазири Россия расмийлари билан Эрон ва Америка делегациялари ўртасидаги музокараларнинг ҳозирги ҳолати бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади.
Арағчи аввал Покистонга ташриф буюрган ва кейин Уммонга борган. Ушбу сафардан сўнг вазир Исломободга қайтиб келди.