Эрон ҳарбийлари Суриядаги бир қатор муҳим объектларга, жумладан Дамашқдаги президент саройига зарба бериши мумкин. Бу ҳақда Эрон ахборот агентлиги хабар берди.
Теҳрон Four Seasons ва Sheraton меҳмонхоналари, шунингдек давлат раҳбарининг сарой мажмуасини эҳтимолий нишон сифатида кўрмоқда. Уларнинг таъкидлашича, бу жойлар исроиллик, америкалик ва британиялик маслаҳатчилар учун йиғилиш нуқтаси сифатида хизмат қилмоқда.
Теҳрон меҳмонхона эгаларига ҳам огоҳлантириш берган: агар муассасаларда хорижий ҳарбийлар жойлаштирилса, улар қонуний нишон деб ҳисобланади.
Шунингдек, эҳтимолий нишонлар қаторида Ливандаги Байрут эски аэропорти ҳам бор. Манбаларга кўра, у АҚШнинг логистика базаси сифатида ишлатилмоқда.