Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрон шимолида Исроилнинг дронларини йиғиш иншооти топилди

Эрон шимолида Исроилнинг дронларини йиғиш иншооти топилди

Эроннинг Теҳрон вилоятининг Рей шаҳридаги уйлардан бирида дрон йиғувчи устахона топилди.

Бу ҳақда шаҳар полицияси бошлиғи Ҳусайн Мафи воқеа жойидан IRINN телеканалининг жонли эфирида айтиб ўтди.

"Биз уйлардан бирида шубҳали шахслар ҳақида маълумот олдик. Дарҳол разведка ва ҳуқуқ-тартибот кучлари уйга киришди, у ерда кўплаб дронлар, камикадзе учувчисиз учиш аппаратлари ва қўлда ясалган бомба топилиб, мусодара қилинди", деб тушунтирди полиция бошлиғи.

Унинг сўзларига кўра, топилган портловчи моддаларнинг оғирлиги 200 кг дан ошган.

Мафи, шунингдек, 30 га яқин пичоқлар, 33 та ишга тушириш мосламалари ва камикадзе дронлари учун кўплаб жиҳозлар топилганини таъкидлади.

Киритилди: 08:30 16.06.2025. Ўқилди: 1783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!