120 км гача учиш масофасига эга Fath-360 ракеталари учиргичлари Россия қўшинларига Украина қўшинлари, ҳарбий объэктлари ва Россия билан чегара яқинидаги аҳоли пунктларига зарба бериш имконини беради, деб таъкидлайди Reuters. Унинг суҳбатдошлари қурилмаларнинг узатилишини "муқаррар" деб атади ва жараён ҳақида қўшимча маълумот беришдан бош тортди.
Агентликнинг ёзишича, ракеталарнинг узатилиши Россиянинг Украинадаги ҳужумини қўллаб-қувватлаши мумкин ва бу Москва ва Теҳрон ўртасидаги ҳарбий алоқаларни чуқурлаштиришнинг яна бир белгиси бўлади. Бундан ташқари, бу Россияга Украинанинг муҳим инфратузилмасига узоқ масофали зарбалар бериш учун “Искандар” каби замонавийроқ ракеталарни сақлаб қолиш имконини беради, бу эса Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини янада оғирлаштиради.
2024-йил сентябрида Қўшма Штатлар Эрон Россияга Россия байроғи остидаги тўққизта кемада ракеталар етказиб берганини, бу эса санкциялар остида бўлмаганини айтган эди. Reuters агентлиги манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, учириш мосламалари етказиб беришга киритилмаган. Шундан сўнг Америка, Украина ва Европа расмийлари Эроннинг минглаб дронлари ва артиллерия снарядларини Москвага топширганини эълон қилди. 2025 йил апрел ойида АҚШ армияси генерали Кристофер Каволи АҚШ Конгрессида Эрон Россияга 400 дан ортиқ қисқа масофали баллистик ракеталарни топширганини айтди. Reuters хабарига кўра, гап Фатҳ-360 бўлган.
Халқаро экспертларнинг фикрича, Fath-360 учириш учун катта тайёргарликни талаб қилмайди, парвоз вақти эса “жуда қисқа”, шунинг учун Россия муҳим нишонларга анча осон ва тезроқ зарба бера олади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу қурилмаларни нисбатан кам тайёргарликка эга одамлар бошқариши мумкин.