Эрон Россияга қисқа масофали ракеталар учун учириш ускуналарини бериши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Эрон Россияга 120 км масофагача уча оладиган Fath-360 туридаги ракеталар учун учириш ускуналарини бериш арафасида. Ушбу ускуналар Россия армиясига Украина қўшинлари, ҳарбий объектлар ва чегара яқинидаги аҳоли пунктларига зарба бериш имконини яратади. Манбалар бу етказиб беришни "муқаррар" деб аташган, аммо жараён ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортган.
Reuters'нинг маълум қилишича, учириш қурилмаларининг берилиши Россиянинг Украинадаги ҳужумини қўллаб-қувватлаши мумкин ва Москва ҳамда Теҳрон ўртасидаги ҳарбий алоқаларнинг чуқурлашиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Шу билан бирга, бу Россияга “Искандер” каби замонавийроқ ракеталарни Украинадаги муҳим инфратузилмаларга узоқ масофали зарбалар учун сақлаб қолиш имконини беради. Бу эса Украина ҳаво мудофаа тизимига босимни янада орттириши мумкин.
2024 йил сентябр ойида Қўшма Штатлар, Теҳрон Москвага Россия байроғи остидаги тўққизта кема орқали ракета етказиб берганини маълум қилган эди. Реутерс манбаларига кўра, ўшанда ўшанда ускуналари етказиб берилмаган. АҚШ, Украина ва Европа расмийлари Москвага минглаб Эрон дронлари ва артиллерия снарядлари етказиб берилганини тасдиқлашган.
2025 йил апрел ойида Қўшма Штатлар армияси генерали Кристофер Каволи Конгрессга Эрон Россияга 400 дан зиёд қисқа масофали баллистик ракеталарни берганини маълум қилган. Reuters маълумотларига кўра, бу Fath-360 ракеталари бўлиши мумкин.
Халқаро экспертларнинг фикрича, Fath-360 ракеталарини ишга тушириш катта тайёргарликни талаб қилмайди ва уларнинг парвоз вақти жуда қисқа бўлади. Шу туфайли, Россия ушбу ракеталар орқали муҳим нишонларга тез ва самарали зарба бериш имконига эга бўлади. "Махсус билим ва кўникма талаб этмайдиган бу қурол тизимини нисбатан кам тайёргарликка эга одамлар бошқара олади", дейилади мутахассислар изоҳида.