Eron яқин келажакда Россияга илгари Москвага Украинага қарши ишлатиш учун етказиб берилган Fath-360 қисқа масофали баллистик ракеталарининг учириш қурилмаларини топширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ғарбнинг хавфсизлик соҳасидаги икки манбаси ва Яқин Шарқнинг бир амалдори маълум қилди.
Agar топшириш амалга ошса, бу Россиянинг ҳужум қобилиятини кучайтиради ва Теҳрон билан Москва ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик чуқурлашаётганини тасдиқлайди, деб ёзади агентлик.
Узоқлиги тахминан 120 километр бўлган Fath-360 ракеталари Украина Қуролли Кучларининг олдинги позицияларига, ҳарбий инфратузилма объектларига ва фронт яқинидаги аҳоли пунктларига зарба бериш имконини беради. Таҳлилчиларнинг баҳолашича, учиришга тайёргарлик кўришнинг тезлиги ва парвознинг юқори тезлиги туфайли ушбу ракеталарни ҳатто минимал тайёргарликка эга ходимлар ҳам тезкор ва самарали қўллаши мумкин.