Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Россия ва АҚШни ҳужум ҳақида огоҳлантирдими?

Эрон Россия ва АҚШни ҳужум ҳақида огоҳлантирдими?

Эрон Исроилга кенг миқёсли ракета зарбаси беришдан олдин Россияни яқинлашиб келаётган ҳужум ҳақида хабардор қилган. Бу ҳақда Reuters агентлигига Эрон расмийси маълум қилди.

Бундан ташқари, агентлик хабар беришича, ҳужум арафасида Эрон ҳам дипломатик воситачилар орқали Вашингтонни огоҳлантирган.

✍️ Аввалроқ 1-октябр, сешанба куни Reuters ҳам америкалик расмийларга таяниб, Эрон Ливанга бостириб киришига жавобан тез орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилиш ниятида эканлигини ёзган эди.

📞 Аввалроқ Исроил Бош вазирининг идораси [Бинямин] Нетаняху Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашишни сўрагани ҳақида хабар берган эди. Йнетънинг ёзишича, бу суҳбатдан мақсад Россия раҳбарини Теҳронга таъсир ўтказишга ишонтириш ва уни ҳужумдан қайтаришга уриниш бўлиши мумкин.

Киритилди: 12:27 02.10.2024. Ўқилди: 3301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!