Эрон Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қилиш ва Россия газини ўз ҳудуди орқали ташишдан манфаатдор.
Бу ҳақда Эрон Ислом Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Казем Жалоли Астраханда бўлиб ўтган Каспий форумида журналистларга маълум қилди.
«Биз Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қилишдан жуда манфаатдормиз. Биз Россия газини Эрон ҳудуди орқали ташишга тайёрмиз», — деди у.
Элчининг сўзларига кўра, 2023 йилда Россия Эрон Ислом Республикасига хорижий сармоя киритиш бўйича биринчи ўринни эгаллаган.