Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг билдиришича, Исроилнинг ҳарбий базалари Ўрта ер денгизидаги газ платформалари Эрон ракеталари томонидан нишонга олинган.
Эрон ракеталарининг бир қисми Ғазо секторидаги Нецарим ҳудудида жойлашган Исроилнинг кўп сонли танкларига зарар етказди, дей хабар бермоқда IRIB телеканали.
Шунингдек, Эрон оммавий ахборот воситалари Исроилнинг 20 дан ортиқ Ф-35 самолётлари Эрон ракета ҳужуми натижасида йўқ қилинганини даъво қилмоқда.