Эрон Қуролли кучлари матбуот котиби Аболфаз Шеркачи Исроил ҳужумларига жиддий жавоб беришини маълум қилди. Бу ҳақда у давлат телевидениесининг жонли эфирида айтди.
"Биз жавоб чораларини кўрамиз. Исроил ва АҚШ катта товон тўлайди ва юзига мушт тушади" - деди Шеркачи.
Шунингдек, у Эрон Қуролли кучларининг юқори мартабали ходимлари нишонга олинганини тасдиқлади.