Эрон президенти Масуд Пезешкиан июнь ойи охирида Беларусга расмий ташриф билан боради.
Бу ҳақда Беларус ташқи ишлар вазири Максим Риженков МГИМО талабалари билан учрашувда маълум қилган.
"26-27 июн кунлари бўлиб ўтадиган ЕОИИ Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши доирасида Эрон президентининг ҳам расмий ташрифи бўлади. У нафақат ЕОИ йўналишидаги ушбу тадбирда, балки тадбирга ҳамроҳ бўладиган иқтисодий форумда ҳам иштирок этади, бу унинг расмий ташрифи билан ҳам қўшилади", - деди Риженков.
Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ва Минск кўплаб халқаро муаммоларга бир нигоҳ билан қарайди. Бундан ташқари, Эрон Беларус учун логистика, Беларус товарларини етказиб бериш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
"Биз Эрон орқали ўтадиган "Шимол-Жануб" йўлагининг ривожланишини кузатмоқдамиз, чунки бу бизнинг маҳсулотларимизни Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиёга етказиб бериш имкониятларини оширади, деб умид қиламиз”, — дея қўшимча қилди вазир.