Эроннинг ички муаммолари президентнинг ўзи ҳал қила оладиган нарса эмас; уларни биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳал қилиш керак.
Бу ҳақда мамлакат президенти Маъсуд Пезешкиан "Ғарб ОАВлари"нинг мамлакатдаги ички муаммоларни ҳал қила олмаслиги ҳақидаги даъволарига жавобан айтди.
"Биз бу муаммолар, санкциялар ва улар яратаётган тўсиқларнинг барчасини енгиб ўтамиз", — дея қўшимча қилди Пезешкиан.
Эрон президенти аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича 20 банддан иборат режа ишлаб чиқилганини маълум қилди. У парламент ва бир қанча давлат идораларининг иқтисодий гуруҳлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.