Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Покистоннинг яна 20 та кемасига Ҳўрмуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Эрон Покистоннинг яна 20 та кемасига Ҳўрмуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бу ҳақда Покистон ТИВ ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Покистон ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дор Эрон ҳукуматининг Покистон байроғи остидаги яна 20 та кеманинг бўғоз орқали ўтишига розилик берганини маълум қилди.

Унга кўра, ҳар куни иккитадан кема ушбу йўлни кесиб ўтади. Вазир буни минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим ҳамда конструктив қадам деб баҳолади.

Исҳоқ Дорнинг таъкидлашича, бу каби ишончни мустаҳкамлаш чоралари, мулоқот ва дипломатия мавжуд масалаларни ҳал қилишнинг ягона тўғри йўлидир.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!