Эрон парламенти АҚШ ва Исроилнинг ҳаракатларидан сўнг Ядровий қуролни тарқатмаслик шартномасидан (ЯҚТШ) чиқиш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда парламентнинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Аледдин Боружерди маълум қилди.
«Мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Эроннинг ЯҚТШда қолиши энди маъносиз кўринмоқда. Парламент аъзолари орасида ҳам устун фикр шундайки, бу воқеалардан кейин бундай чекловларни қабул қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Биз ядро бомбасини яратишга интилаётганимиз йўқ, аммо бир вақтнинг ўзида ҳам қоидаларга риоя қилиб, ҳам зарбаларга дуч келиш мумкин эмас. Шунинг учун, бу шартномадан чиқиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз», — деди у.