Форс кўрфази мамлакатлари ҳудудларига Эрон томонидан берилган зарбалар билан боғлиқ вазиятни ҳар қандай сиёсий йўл билан ҳал этиш ҳужум қилмаслик кафолатларини ва ҳужумлар натижасида етказилган моддий зарар учун товон тўлашни ўз ичига олиши керак, деб ҳисоблайди БАА президентининг дипломатик маслаҳатчиси Анвар Гаргаш.
«Эроннинг Форс кўрфазидаги араб давлатларига қарши тажовузини тартибга солишга қаратилган ҳар қандай сиёсий ечим келгусида бундай ҳужумлар такрорланишининг олдини олувчи аниқ кафолатларни ўз ичига олиши, ҳужум қилмаслик тамойилини мустаҳкамлаши, шунингдек, Эрон томонидан фуқаролик ва ҳаётий муҳим объектларга, шунингдек, тинч аҳолига берилган зарбалар учун компенсация тўланишини кўзда тутиши керак», — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
БААнинг юқори лавозимли вакили қўшимча қилишича, Эрон уруш бошлангунига қадар ўз қўшниларини ўз ниятлари борасида чалғитиб келган ва эндиликда Форс кўрфази хавфсизлиги учун асосий таҳдид ҳисобланади.