Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон олий раҳбари дастлаб АҚШ билан меморандум имзоланишига қарши бўлган

Эрон олий раҳбари дастлаб АҚШ билан меморандум имзоланишига қарши бўлган

Бу ҳақда Мужтабо Хоманаий АҚШ билан меморандум имзолангач берган баёнотида айтиб ўтди.

Олий раҳбар Эрон президенти ҳамда Миллий хавфсизлик олий кенгаши мамлакат манфаатлари ва чегараларини ҳимоя қилиш масъулиятини зиммасига олгани учунгина меморандумга розилик берганини билдирди.

Эрон матбуотининг хабар беришича, Хоманаий эндиликда Теҳрон Вашингтоннинг ўз мажбуриятларини қандай бажаришини жиддий кузатишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳужжат Теҳрон ва Вашингтонга Эрон ядровий дастури ҳамда бошқа масалалар бўйича музокараларни бошлаш имконини беради.

Эрон ТИВ вакили Исмоил Бағоийнинг сўзларига кўра, Эронга қарши нефт санкцияларини бекор қилиш жараёни бугун бошланади ва музокаралар давом этади.

Киритилди: 13:25 19.06.2026. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!