"Х" ижтимоий тармоғи маъмурияти Эрон етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг саҳифасини блокдан чиқарди.
Бу ҳақда "ТАСС" агентлиги хабар бермоқда.
Ҳисоб 27 октябрь куни платформа қоидаларини бузгани учун тўхтатиб қўйилди - блокировка тахминан бир кун давом этди. Бироқ, Хаманаийнинг бошқа тиллардаги ҳисоблари очиқлигича қолди.
Блоклаш Эрон диний етакчиси "Исроилнинг Эронга нисбатан қилган хатоси"га ишора қилган хабар эълон қилинганидан кейин содир бўлди. "Биз унга Эрон халқининг кучи, қобилияти, ташаббуси ва иродаси қандай эканини тушуниб берамиз", — дейилган постда.
26 октябрь куни Исроил ҳарбийлари "кўплаб узлуксиз ҳужумларга" жавобан Эрондаги ҳарбий объектларга зарбалар беришини эълон қилди. Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари баёнотига кўра, Илам, Теҳрон ва Хузистон вилоятларидаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилинган, бироқ етказилган зарар чекланган.