Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бағоий матбуот анжуманида Исроилга нисбатан эҳтимолий олдиндан зарба бериш ва кенг кўламли урушнинг олдини олишда дипломатиянинг роли ҳақидаги саволга жавобан, "Эрон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур ресурсларга эга" эканини айтди.
"Биз ўзимизни ҳимоя қилиш учун улкан салоҳиятга эгамиз ва бугун аввалгига қараганда чақириқларга яхшироқ тайёрмиз", — дея қўшимча қилди у.