Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Мудофаа вазирлиги Исфаҳондаги портлаш юзасидан изоҳ берди

Эрон Мудофаа вазирлиги Исфаҳондаги портлаш юзасидан изоҳ берди

Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучларини Мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазирлиги якшанба куни департаментнинг Исфаҳон шаҳридаги ишлаб чиқариш объектларидан бирига дронларнинг “муваффақиятсиз ҳужуми” ҳақида маълум қилди, деб ёзади ИРНА.

“2023 йил 28 январь куни кечқурун соат 23:30 атрофида Мудофаа вазирлиги марказларидан бирига мини дронлар ёрдамида муваффақиятсиз ҳужум уюштирилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Улардан бири ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган, қолган иккитаси мудофаа тузоғига тушиб, портлаб кетган”, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Эрон Мудофаа вазирлигининг Исфаҳон шаҳридаги ишлаб чиқариш мажмуаларидан бирига дрон ҳужуми натижасида цехнинг томи шикастланган, дейилади баёнотда. Уларнинг қўшимча қилишича, ҳужум инсон қурбонлари ва жиҳозларнинг ишдан чиқишига олиб келмаган.

Киритилди: 18:54 29.01.2023. Ўқилди: 7951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!