Эрон мудофаа вазири бригада генерали Азиз Носирзода 25 июн куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Мудофаа вазирларининг Синдао шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида иштирок этиш учун Хитойга келди.
Носирзода Хитойга "қўллаб-қувватлаш” учун миннатдорчилик билдирди ва Пекин Яқин Шарқдаги кескинлик шароитида ўт очишни тўхтатиш ва минтақавий вазиятни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришига умид билдирди.