Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Минаб мактабидаги ҳужумда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган банкноталарни чиқаради

Эрон Минаб мактабидаги ҳужумда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган банкноталарни чиқаради

Бу ҳақда Эрон давлат телерадиокомпанияси хабар берди.

Эрон Марказий банки янги банкнотни муомалага чиқарди, унинг орқа томонида жорий йилнинг февраль ойида АҚШ ва Исроил томонидан ҳужумга учраган Минаб шаҳридаги мактаб тасвирланган.

"Эрон Марказий банки орқа томонида Минаб мактаби тасвирланган янги 100 000 туманлик банкнотани муомалага чиқаради", — дейилади хабарда.

Банкнотнинг олд томонида Қумдаги Фотима Маъсума мақбараси тасвирланган. Яқин келажакда янги купюралар тарқатилиши бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум қилди. Минабда жойлашган қизлар бошланғич мактаби ракета ҳужумига учради. Эрон Ислом Республикаси Таълим вазирлиги вакилининг айтишича, АҚШ-Исроил зарбалари натижасида Эрон мактабларининг камида 175 нафар ўқитувчиси ва ўқувчиси ҳалок бўлган.

Киритилди: Бугун 14:21. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!