Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон: МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги қонун ҳукумат учун мажбурий ҳисобланади

Эрон: МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги қонун ҳукумат учун мажбурий ҳисобланади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Багаийнинг сўзларига кўра, Исроил ва АҚШ томонидан амалга оширилган ҳужумлардан сўнг Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорлиги аввалги тарзда давом эттирилиши мумкин эмас.

Теҳронда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Багаий шундай деди:

«МАГАТЭ билан ҳамкорликни чеклаш бўйича парламент қабул қилган қарор ҳукумат учун мажбурий ҳисобланади ва бажарилиши шарт.»

Унинг таъкидлашича, МАГАТЭнинг 31 май куни эълон қилинган ҳисоботи АҚШ ва Исроилнинг Эронга нисбатан ҳужумларига асос сифатида фойдаланилган.

Эрон расмийлари бу ҳолатни мамлакатнинг суверенитетига таҳдид сифатида баҳоламоқда ва халқаро ташкилотларга ишонч издан чиққанига ишора қилмоқда.

Киритилди: 22:45 30.06.2025. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!