Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрон кетма-кет ракета базаларини барпо этмоқда

Эрон кетма-кет ракета базаларини барпо этмоқда

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳарбий-денгиз кучлари стратегик жанубий сувларда эсминецларни йўқ қилишга мўлжалланган қанотли ракеталар жойлаштирилган янги ер ости базасини тақдим этди, деб хабар бермоқда Mehr ахборот агентлиги.

Шанба куни ИИҚК бош қўмондони генерал-майор Ҳусайн Саломий Эроннинг жанубий қирғоғидаги "ракета шаҳри"га ташриф буюрди. Ташриф чоғида Саломий янги объектда ИИҚК ҳарбий-денгиз кучлари ракета бўлинмаларининг жанговар шайлигини текширди.

Ер ости базасида жойлаштирилган замонавийлаштирилган ракеталар радиоЭлектрон кураш воситалари билан ҳам жиҳозланган бўлиб, уларни қисқа муддатда ишга тушириш мумкин.

Бу ИИҚК бир ойдан камроқ вақт ичида очган учинчи ер ости ракета базасидир.

18 январь куни ИИҚК ҳарбий-денгиз флоти Форс кўрфазидаги номаълум жойда ер ости ҳарбий-денгиз ракета базасини намойиш этди. Бундан олдин, 10 январь куни ИИҚК ҳаво-космик кучлари яна бир ер ости ракета шаҳрини очган эди.

Эрон ўзининг баллистик ракеталарини АҚШ ва Исроилга қарши муҳим тийиб турувчи омил эканлигини таъкидлаб, ўз ракета дастурини муҳокама қилишга йўл қўймаслигини қатъий айтмоқда.

Киритилди: 10:05 02.02.2025. Ўқилди: 2729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!