Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Эрондаги мақсадларига деярли эришдими?

АҚШ Эрондаги мақсадларига деярли эришдими?

АҚШ Вакиллар палатаси спикери, Луизиана штатидан республикачи Майк Жонсон Эронга қарши операцияда АҚШнинг вазифаси деярли бажарилганини айтди.

Жонсон бу ҳақда Associated Press агентлигига берган интервьюсида айтган.

"Менинг фикримча, асл мақсад асосан амалга оширилди. Бизнинг мақсадимиз баллистик ракеталар ва уларнинг ишлаб чиқариш объектларини йўқ қилиш, шунингдек, Эрон денгиз кучларини зарарсизлантириш эди. Бу мақсадларга эришилди", деди спикер.

Унинг қўшимча қилишича, можаронинг чўзилиши Теҳроннинг Ҳормуз бўғозида денгиз навигациясини таҳдид қилишда давом этаётгани билан боғлиқ.

"Вазиятни маълум даражада барқарорлаштиришга муваффақ бўлишимиз билан, мақсадга асосан эришилади деб ўйлайман", деб таъкидлади Жонсон.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!