Эрон парламентининг Соғлиқни сақлаш қўмитаси аъзоси Муҳаммад Жамалиан маълум қилишича, Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил агрессияси давомида тиббий ходимлар ва тез ёрдам машиналарига қаратилган ҳужумлар ҳақидаги расмий ҳисоботни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (WHO) тақдим этди.
Унинг сўзларига кўра, 12 кун давом этган ҳарбий тажовуз вақтида Исроил томонидан халқаро қонунлар ва инсонпарварлик меъёрлари бузилган ҳолда амалга оширилган жиноятлар ҳужжатлаштирилган.
«Расмий баёнотлардан ташқари, вазирлик Исроилнинг тиббий хизматларга қарши уюштирган жиноятларини тасдиқловчи материалларни тайёрлади ва ҲСТ ҳамда бошқа халқаро ташкилотларга юборди. Бу жиноятларни суд йўли билан жавобгарликка тортиш мақсад қилинган», — деди Жамалиан.
Унинг таъкидлашича, Исроил ҳарбий кучлари томонидан тўғридан‑тўғри тез ёрдам машиналари ва тиббий гуруҳларга ҳужум қилиш — уруш жиноятларининг ёрқин мисолидир. Ҳужумлар натижасида бир неча тиббий ходим ҳалок бўлган, камида 11 та тез ёрдам автомобили жиддий зарар кўрган.