Эрон Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш режимини бузиши ва Ливандаги тинч аҳоли пунктларига ҳужумларини қоралайди. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бекайи маълум қилди.
Эроннинг расмий IRNA ахборот агентлигига кўра, Бекайи Бейрут жанубидаги Даҳие ҳудудига уюштирилган ҳужумлар ўт очишни тўхтатиш келишувини очиқдан-очиқ бузганини айтди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Исроил ўт очишни тўхтатиш тартибини икки мингдан ортиқ бузган.
Бекайининг қайд этишича, ўт очишни тўхтатиш кафолати бўлган давлатлар томонидан Исроилнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан бефарқлик, бу давлатларнинг ваъдалари пучга чиққанидан далолатдир.
1 апрель куни Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳужумларида тўрт киши ҳалок бўлгани ва яна олти киши яраланганини маълум қилди.
Хабарларга кўра, Ҳизбуллоҳ қўмондони Ҳасан Али Будайр ва унинг ўғли Али Ҳасан Будайр Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган.