Эрон Исроилга қарши ҳужумларини кучайтиради ва уни ҳимоя қилишга уринган ҳар қандай давлатнинг минтақавий базаларини нишонга олади.
Бу ҳақда CNN телеканалига эронлик юқори мартабали мулозим маълум қилди.
"Эрон халқаро қонунларга мувофиқ бу режимга қатъий жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, - деди расмий. Режимни Эрон операцияларидан ҳимоя қилишга уринган ҳар қандай давлат, ўз навбатида, минтақавий базалари ва позицияларининг янги нишонга айланишини кўради”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг БМТдаги доимий вакили Исроилнинг Эрон ҳудудига берган зарбаларида АҚШнинг иштироки борлигини маълум қилганди.
CNN америкалик мулозимга таяниб, шунингдек, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳаво кучлари Исроил ҳудудига учирилган Эрон ракеталари ва дронларини тутиб олиш учун фойдаланилгани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, бир кун аввал АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Теҳронни америкалик ҳарбийлар ва дипломатларга қарши қаратилган, шунингдек, Вашингтоннинг минтақадаги манфаатларига зарар етказувчи ҳар қандай ҳаракатлардан огоҳлантирган эди.