Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ўз ҳарбийларининг яқинда Исроил томонидан етказилган зарар кўлами ҳақидаги батафсил ҳисоботини кўриб чиқиб, шундай буйруқ берган.
Маълумотларга кўра, Исроил зарбалари Эроннинг ракета ишлаб чиқарувчи ҳарбий комплексларига, Теҳрон атрофидаги ҳаво мудофаа тизимларига, муҳим энергия инфратузилмасига ва мамлакат жанубидаги йирик портга зарар етказган.
Хоманаийнинг таъкидлашича, ҳужум оқибатида камида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини эътиборсиз қолдириб бўлмайди ва Исроилга жавоб бермаслик мағлубиятни тан олишни англатади.
Ўз навбатида, Бинямин Нетаняҳу Исроил жавоб зарбаси беришга тайёрлигини очиқ айтди. Унга кўра, Исроил энди Эронда ҳар қачонгидан ҳам эркин ҳаракат қила олади.