Эрон келажакдаги ҳужумларида Исроилга зарба бериш учун янада илғор ракеталардан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Fars нашри хабардор манбага таяниб хабар бермоқда.
"Fattah 2 ракеталари, янги авлод “Sejjil” ракеталари ва икки тонналик “Khorramshahr” ракеталари Эрон келажакдаги эҳтимолий ҳужумларда қўллаши мумкин бўлган илғор қуроллар қаторига киради”, — дейилади агентлик хабарида.
Очиқ маълумотларга кўра, “Fattah 2” гипертовушли ракета бўлиб, 1400 километр масофага уча олади, “Sejjil” баллистик ракета 2000-2500 километр масофага уча олади, Khorramshahr эса тўрт авлодга эга: охиргиси ҳам Kheibar деб аталади, 2000 километр масофага уча олади.