Эрон 1 октябр куни Исроилга ракета учирди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари маълум қилди.
Эроннинг расмий ахборот агентлиги IRNA Исроилга ракета учирилганини тасдиқлади, бошқа тафсилотларни келтирмади.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси зарбаларни Ливанга босқин ва Ҳасан Насруллоҳнинг ўлими учун жавоб деб атаган. Баъзи манбаларга кўра, Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Эрон ракеталарини ушлаб олмай қолган ва улар ерга келиб тушган. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Ракета зарбаси кўлами ҳақида ҳали ишончли маълумотлар йўқ.
Аввалига баъзи нашрлар юзга яқин ракеталар ҳақида хабар беришди, кейин Jerusalim Post газетаси ҳеч қандай манбага таянмасдан, 500 га яқин ракета бўлиши мумкинлигини айтди.
АҚШ президенти Жо Байден мамлакат ҳарбийларига Исроилга ёрдам бериш бўйича буйруқ берди, дея хабар қилмоқда Оқ Уй.