Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон: "Исроил Хамас билан келишувни бузиши мумкин"

Эрон: "Исроил Хамас билан келишувни бузиши мумкин"

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRQK) Исроил томони Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бузиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва "янги урушга тайёр бўлиш" зарурлигини билдирди. Бу ҳақда IRQK матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизмати баёнотида Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ва Ямандаги "Ансор Аллоҳ" ҳаракати ҳамда Ироқдаги қаршилик гуруҳлари жасорати олқишланади. Бундан ташқари, IRQK "янги урушларга" қарши туришга тайёр туриш зарурлигини эслатди.

Эроннинг фикрича, Исроил ўт очишни тўхтатиш келишувини бузиши мумкин, бу эса минтақада янги можаролар ва кескинлашувларга олиб келади.

15 январь куни Исроил ва ҲАМАС Қатар пойтахти Доҳада ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олиш бўйича келишув имзолагани маълум бўлди.

Томонлар 42 кун давом этадиган сулҳ, шунингдек, исроиллик гаровга олинганларни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликларга алмаштириш ҳақида келишиб олдилар.

Киритилди: Бугун 15:50. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!