Теҳрон ва Тел-Авив ўққа тутилмоқда Исроил ва Эрон ракета ҳужумларини кучайтирмоқда.
Теҳронда сўзсиз "уруш," Тел-Авивда эса "ҳарбий кампания" деб аталаётган Эрон-Исроил можаросида дипломатияга ўрин қолдими?
Бугунги кун тартибига қўйилган, лекин жавоби топилмаган асосий масала ҳам шу бўлса керак. Можаронинг иккала томони ҳам музокаралар столига ўтиришга тайёр, аммо фақат ўз шартлари асосида, тамойиллардан воз кечмасдан. Эрон ва Исроил расмийлари нуқтаи назаридан, ҳозирги босқичда тан олинган инсон йўқотишлари кўлами жанговар ҳаракатларни тўхтатиш учун унчалик муҳим эмас.
Тел-Авивда 24 киши ҳалок бўлгани ва яҳудий давлатининг 592 нафар фуқароси турли даражадаги жароҳатлар олгани расман тан олинган. Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1,5 мингга яқин тинч аҳоли касалхонага ётқизилгани ва 224 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.