Генерал Мажед Хадеми Исроил ҳужумида ҳалок бўлган Муҳаммад Казимий ўрнига Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведка бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Бу ҳақда Эроннинг Fars агентлиги хабар берди.
Iran International телеканали 15 июнь куни Эрон ИИҚК разведкаси раҳбари бригада генерали Муҳаммад Казимий ва унинг ўринбосари Ҳасан Моҳаггаг Исроил ҳужумлари натижасида вайроналар остида қолиб кетгани ҳақида хабар берди.
Ўша куннинг ўзида тузилманинг Sepah News телеканали Казимий Исроил ҳужумида ўлдирилганини тасдиқлади.