Мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси вакили Иброҳим Ризоийнинг билдиришича, Теҳрон кемалардан одатий тартибда бож ундиришни тўхтатади. Бунинг ўрнига, Эрон парламенти "бўғоз хавфсизлигини таъминлаш" билан боғлиқ махсус тўловларни жорий этиш устида ишлаяпти. Эндиликда бўғоз йўлидан ўтиш фақат Эрон ҳукумати билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Ризоий АҚШ ва Исроил ҳарбий кемалари учун йўл ёпиқлигини, дўст давлатларникига эса олдиндан рухсат асосида йўл берилишини қайд этди.
Шунингдек, Теҳрон бўғозни бошқаришда Қўшма Штатларнинг иштирокини қатъиян рад этди. Эрон парламенти аъзоси Маҳмуд Набавиян эса тижорат кемалари фақат тўлов эвазига ўтказилишини ва бу жараён Ливандаги тинчликка боғлиқлигини қўшимча қилди.