Эрон жанубидаги Ҳормозгон вилоятида Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид Ражоий портида содир бўлган портлаш эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, айбдорлар топилган ва тергов давом этмоқда, деди Эрон ички ишлар вазири Искандар Момений.
“Текширув ўтказиш учун комиссия тузилди, айбдорлар қўлга олинди, улар портлаш бўйича баъзи масалаларни тушунтиришди, тергов давом этмоқда. Мен кеча бу фожиа қандай содир бўлганини тушунтирдим. Бу ерда бепарволик, хусусан, хавфсизлик қоидаларини бузиш ва эҳтиётсизлик бўлган”, дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради Mehr агентлиги.
Шанба куни тушдан кейин Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид Ражоий портида кучли портлаш юз берди. Эрон ҳукумати матбуот котиби Фотиме Моҳажеранийнинг Fars ахборот агентлигига айтишича, ҳодиса кимёвий омборда содир бўлган, бироқ бунга нима сабаб бўлганини аниқ айтиш қийин. Шу билан бирга, ОАВ портлаш ёнилғи резервуарларидан бирининг ёниши оқибатида содир бўлганини хабар қилди. Эрон ОАВга кўра, портлаш шунчалик кучли бўлганки, Форс кўрфазидаги Бандар-Аббос портидан тахминан 20 километр узоқликда жойлашган Кешм оролида эшитилган. Портлаш бир неча километр радиусдаги деразаларни учириб юборган. Мамлакат расмийлари текширувни бошлашни буюрган, деб хабар беради ria.ru.