- Агар Қўшма Штатлар Эронга қарши урушга кирса, Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғозидаги Америка ҳарбий кемаларига ҳужум қилиниши мумкин.
- АҚШ Конгрессининг ҳар икки партия аъзолари Трампнинг Эронга ҳарбий зарба бериш ваколатини чеклашга уринмоқда.
- АҚШ Яқин Шарқдаги қўшинларини юқори шай ҳолатга келтирди. Кучайтирилган хавфсизлик чоралари БАА, Иордания ва Саудия Арабистонидаги базаларга таъсир кўрсатди. Яқин Шарқда 40 мингдан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчи бор.
- АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда, деб хабар берди ABC News телеканали.
- Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг 22 та дронини ва ўнлаб снарядларни уриб туширди деб хабар берди Al Mayadeen.