Эрон ҳисоб-китоблар учун юанга ўтса, чекланган миқдордаги нефть танкерларининг Ҳормуз бўғози орқали ўтишига рухсат беришни кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда CNN юқори лавозимли Эрон амалдорига таяниб хабар берди.
28 февраль куни АҚШ-Исроил ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг, Эрон Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланишни чеклади ва денгиз йўлагидан ўтишга уринаётган кемаларга ҳужум қила бошлади.
Financial Times хабарига кўра, Франция ва Италия каби бир қатор Европа мамлакатлари ўз кемаларининг бўғоздан хавфсиз ўтишини кафолатлаш учун Эрон билан музокараларни бошладилар.