Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини бутунлай тақиқламоқчи

Эрон Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини бутунлай тақиқламоқчи



Теҳрон томонидан тақиқланган зона деб эълон қилинган акваторияга кирган барча кемаларнинг Ҳормуз бўғози орқали ўтиши тўхтатилади. Бу ҳақда Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК) расмий вакили маълум қилди.

Эрон Ҳормуз бўғозидан шарқдаги ҳудудни кемалар қатнови учун тақиқланган зона деб эълон қилмоқда. Ушту зона тахминан Чобаҳор портидан бошланиб, Уммон қўлтиғи ва Арабистон денгизининг “айрим ҳудудларигача” ёйилади.

Шу билан бирга, ёпиқ ҳудуднинг аниқ координаталари кейинроқ эълон қилиниши таъкидланган.

Киритилди: 19:51 09.09.2026. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!