Эрон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилиш учун воситачи сифатида ўз хизматларини таклиф қилди.
Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида Эрон ТИВ раҳбари Аббос Аракчи ёзди.
Мамлакатлар ўртасидаги кескинликнинг кучайиши Кашмирдаги воқеадан кейин содир бўлди. Ҳиндистон томони содир бўлган воқеада Покистон ҳукуматини айбламоқда. 22 апрель куни Кашмирдаги Бойсарон водийсида номаълум қуролланган шахслар сўқмоқ бўйлаб кўтарилаётган сайёҳларга қарата ўт очган.
Ҳужум оқибатида 25 дан ортиқ сайёҳ ҳалок бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни Покистонда жойлашган Lashkar-e-Taiba (LeT) ташкилоти ўз зиммасига олди.