Эрон президенти Масуд Пезешкиённинг БМТ Бош Ассамблеясида нутқидан асосий фикрлар:
▪️Теҳрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлишни мақсад қилмаган. Европанинг уч давлати Эронга қарши халқаро санкцияларни қайта жорий этишга қарор қилгани — ноқонуний.
▪️Теҳронга қарши тажовуз - Яқин Шарқдаги барқарорликка зарба.
▪️Дунёда хавфсизлик куч билан эмас, балки ўзаро ҳурмат, кўп қирралилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш орқали таъминланади.
▪️Исроил ва АҚШнинг Эронга зарбалари дипломатик музокаралар чоғида содир бўлиб, минтақада барқарорликни ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказди.
▪️Эрон йиллар давомида геноцид ёки болалар очлиги орқали эмас, балки барча давлатлар билан ҳамкорлик қилиб, ўз салоҳиятини ривожлантириб келмоқда.
▪️"Ким Эронга ҳужум қилса, у бутун Яқин Шарқ тинчлиги ва барқарорлигига ҳужум қилган бўлади. Эрон ҳеч қачон тажовузкорлар олдида бош эгмайди"