Эрон ҳарбийлари Ҳормуз бўғози устидан назоратни сақлаб қолмоқда, бу эса уни миналаштиришга ҳожат қолдирмайди.
Бу ҳақда CNN телеканали Эрон ҳарбий вакилига таяниб хабар бермоқда.
"Эрон Форс кўрфази минтақаси, Уммоннинг ҳудудий сувлари ва Ҳормуз бўғози устидан тўлиқ ва кучли назоратга эга", деди манба.
Унинг қўшимча қилишича, етарлича устунлик ва кучга эга бўлгани учун Форс кўрфазида мина қўйишга ҳожат йўқ. "Зарур бўлганда хавфсизликни таъминлаш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланамиз", дея қўшимча қилди у.
Эрон ҳарбий вакили шунингдек, минтақадан ташқаридаги давлатларни мамлакат ишларига аралашишдан огоҳлантирди.
Аввалроқ Эрон Мудофаа Кенгаши АҚШ ёки Исроил кучлари Ислом Республикаси қирғоқлари ёки оролларига ҳужум қилган тақдирда Теҳрон Форс кўрфазида мина қазишни бошлашини маълум қилган эди.