Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрон ҳам юртимиз мезбонлигидаги ЖЧ-2024'га йўлланма олди

Эрон ҳам юртимиз мезбонлигидаги ЖЧ-2024'га йўлланма олди

Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финалида Эрон ва Қирғизистон терма жамоалари 24 апрель, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашув Эроннинг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Эрон ярим финал йўлланмасини қўлга киритган 2-жамоага айланди.

Аввалроқ Тожикистон Афғонистонни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди. Шунингдек, форслар кетма-кет 9-марта жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Эрон Ўзбекистон—Ветнам жуфтлиги ғолиби билан ярим финалда тўқнаш келади.

Ўзбекистоннинг Ветнамга қарши ўйини бугун 19:00 да старт олади.

Киритилди: 17:15 24.04.2024. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!