Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон футбол федерацияси президенти ЖЧда ЛГБТга бағишланган ўйин атрофидаги вазият ҳақида гапирди

Эрон футбол федерацияси президенти ЖЧда ЛГБТга бағишланган ўйин атрофидаги вазият ҳақида гапирди

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож жаҳон чемпионатидаги ЛГБТга бағишланган ўйин атрофидаги вазият ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлашдан олдин Сиэтл ташкилий қўмитаси 26 июнга режалаштирилган турнир ўйини ЛГБТга бағишланишини эълон қилган эди. Анонс вақтида ўйинда қайси терма жамоалар ўйнаши маълум эмас эди. Қуръадан сўнг шу куни Сиэтлда Эрон ва Миср терма жамоалари ўзаро баҳс олиб бориши маълум бўлди.

Мисрда гомосексуал муносабатлар тақиқланган. Эронда гомосексуал муносабатлар учун максимал жазо - ўлим жазоси.

"Биз ҳам, Миср ҳам бу масалада норозилик билдирдик. Бу маълум бир гуруҳни қўллаб-қувватлаш учун қабул қилинган нооқилона қарор, биз буни албатта муҳокама қиламиз," - деди Тож.

Киритилди: 19:11 09.12.2025. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!